Бош саҳифа > Жамият > Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибати

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибати

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибати

2019 йил 8 апрель куни МИБ Қува туман бўлими ходимлари томонидан У.Қодировнинг яшаш хонадонида электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Унга кўра хонадонда электр энергиясига ноқонуний ҳеч қандай ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри уланиб олинганлиги ва бунинг оқибатида давлат ҳисобига 1 463 200 сўм миқдорда моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Содир этилган мазкур ҳуқуқбузарлик билдирги, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳақидаги далолатнома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, тушунтириш хатлари, иш материалларига илова қилинган фотосуратлар ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди.

Суд ҳуқуқбузар У.Қодировага нисбатан жазо тайинлашда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини ҳамда оилавий шароитини инобатга олди.

Суд қарорига кўра ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтК 101-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида, яъни 1 013 650 сўм жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд давомида МИБ Қува туман бўлими У.Қодировдан етказилган моддий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига умумий асосларда даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ҳар бир яширинча қилинаётган ноқонуний хатти-ҳаракат, албатта, кун келиб ошкор бўлади ва у учун тегишли  жазо тайинланади.

А.Жумаев,

Қува туман маъмурий судир раиси.

Э.Б.Холбеков,

МИБ Қува туман бўлими суриштирувчиси.