Бош саҳифа > Жамият > Ўз вақтида тўланмаган алимент

Ўз вақтида тўланмаган алимент

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 01.11.2012 йилдаги буйруғига асосан Ш.Исроиловдан ундирувчи Б.Исроилова фойдасига тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Бироқ қарздор ушбу алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган. Оқибатда 2012-2019 йиллар мобайнида 31 460 460 сўм қарздорлик вужудга келган.

Бунга кўра Ш.Исроиловга нисбатан МЖтКнинг 474–моддаси билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жорий йилнинг 20 март куни Қува туман Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Ш.Исроилов қўлланилган маъмурий жазосидан сўнг ундирувчи Б.Исроиловага алиментдан бўлган 31 460 460 сўм қарзини тўлиқ қоплаб берди.

Ў.Тўлқинжонов,

МИБ Қува туман бўлими ижрочиси.