Бош саҳифа > Без рубрики > -ҚАРОР ВА ИЖРО-

-ҚАРОР ВА ИЖРО-

Нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш

 

Мамлакатимизда нақд пул муомаласини такомиллаштириш, нақд пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатишда келиб тушган нақд пулларни тўлиқлигича банк муассасаларига жалб қилиш юзасидан бир қатор қарор ва ҳужжатлар қабул қилинган.

Мазкур норматив ҳужжатларнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш, нақд пулларнинг банкдан ташқари муомаласини қисқартириш йўли билан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бў-йин товлашнинг олдини олишдан иборат. Қабул қилинган норматив ҳужжатларга, асосан, ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз савдо фаолиятида савдо шаҳобчасига назорат касса машинасини ўрнатишлари ва савдодан тушган нақд пулларни йиғишга доир инкассация бўлими билан шартнома тузишлари шарт. Шунингдек, савдодан тушган нақд пулларни тўлиқлигича назорат касса машинасига кирим қилиб, кун якуни бўйича банк муассасасидаги ҳисоб рақамига топшириш лозимлиги белгиланган. Акс ҳолда, белгиланган тартиб-талабларни бузилганлиги ва бу ҳуқуқбузарликка нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг тегишли моддалари билан жарима жазоси белгиланиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолатнинг яна бир томони шундаки, фуқаролар фойдаланилган коммунал хизматлари учун тўловларни ўз вақтида тўлашлари, шунингдек, банкларга омонат сифатида ўз маблағларини қўйишлари билан, улар қўшимча даромад олишлари билан бирга биринчи даражали тўловларни яъни, фуқароларга пенсия ва нафақа пулларини ўз вақтида берилишига муносиб ҳисса қўшган бўладилар.

У.Б.МАҲМУДОВ,

Департаментнинг Қува туман бўлими бошлиғи.