Бош саҳифа > Туман янгиликлари > МИБ хабар қилади

МИБ хабар қилади

МИБ хабар қилади

Туман маъмурий суди биносида МИБ туман бўлими иш юритувида бўлган 2 нафар фуқаро алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётганлиги сабабли, уларга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

ФИБ Фарғона туманлараро судининг 12.07.2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ж.Зокировдан, ундирувчи Х.Шахобиддинова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор ушбу алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлиги 2,090,080 сўмни ташкил қилган.

Суд жараёнида қарздор Ж.Зокиров қарздорликни зудлик билан бартараф қилинмаса, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши ҳақида огоҳлантирилганда, мазкур қарздорликни тўлиқ қоплади. Натижада, қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли, Ж.Зокировга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилмади.

Шунингдек, иккинчи фуқаро ФИБ Фарғона туманлараро судининг 10.10.2012 йилдаги буйруғига асосан, қарздор Ғ.Эргашевдан, ундирувчи Г.Эргашева фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор бу алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги оқибатида қарздорлиги 8,940,000 сўмни ташкил қилган.

Суд жараёнида Г.Эргашевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

И.Исмонов,

МИБ Қидирув бўйича катта инспектори.