Бош саҳифа > Без рубрики > Китоб бебаҳо хазинадир

Китоб бебаҳо хазинадир

Китоб бебаҳо хазинадир

 

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ташаббус бизга ҳам куч бағишлади. Шу куни ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиши таъкидланган эди. Мен ҳам бу ташаббусдан руҳланиб, Қува туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабига бордим. Бу ерда қадрдон устозларим ва мактаб ўқувчилари билан учрашиб, бугунги кунда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида суҳбат ўтказдим. Албатта, ўқувчиларнинг иқтидорлари устозлар тарбияси ва китобга бўлган муҳаббат туфайли рўёбга чиқади.

Учрашув давомида мамлакатимизда юз бераётган таълим тизимидаги янги ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз борди. Мактаб кутубхонасида кўплаб илмий ва бадиий асарлар борлиги мени қувонтирди.

Дарҳақиқат, китоб инсонни руҳан бақувват, ақлини теран қилувчи бебаҳо хазинадир. Шунинг учун ҳам дунёдаги энг яхши совға китоб саналади. Китоб ичида инсонни эзгуликка чорловчи, тўғри йўлни кўрсатувчи бир ёғду бор. Мен шу куни ўзим ўқиган китоблардан бир қисмини мактаб кутубхонасига совға қилдим. Ўйлайманки, бугунги ёшлар ушбу китобларни ўқиб, ўзларига керакли билимларни оладилар.

Китобхонлик ёшларнинг ҳар томонлама кенг дунёқарашга эга бўлишида муҳим омил саналади.

Отабек Аширалиев,

ЎзМТДП аъзоси,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати.