Бош саҳифа > Жамият > Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Туманимиздаги  “АСР” тантаналар саройи 25-февраль куни меҳмонлар ва санъаткорлар билан гавжум бўлди. Сабаби шу куни иқтидорли ёшларимиздан бири, қўшиқ ва шеърият иҳлосманди Ҳусниддин 20 ёшга тўлди.

Ҳусниддин имконияти чекланган бўлишига қарамай, жуда кўплаб санъаткорларнинг қўшиқларини ёд олган. Шунга бўлса керак, таваллуд куни муносабати билан ташкилланган тадбирга кўплаб санъаткорлар ташриф буюрдилар. Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Зуҳра Алиева ҳам ушбу тадбирда ўзининг энг сара ва янги ижод намуналаридан ўқиб даврага илиқлик киритди.

Ҳомийлар ташаббуси билан “АСР” тўйхонасида ташкиллан тадбир чинакам байрамга айланиб кетди.

Тадбирда эл суйган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов, таниқли сўз устаси Иқболжон Шукуров ҳамда бир гуруҳ қувалик санъаткорлар томонидан дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди. Шу куни Ўзбекис- тонда ҳизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов Ҳусниддиннинг никоҳ тўйини ўтказиб беришни ўз зиммасига олди.

Жаннатмакон, тинч Ўзбекис- тонимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Юртимизда ҳар бир кун ҳамиша байрамларга уланмоқда. Мана шундай тадбирлар ташкиллаб, унга  ҳомийлик қилувчи қўли очиқ, саховатпеша инсонлар ҳамиша кўпаяверсин.

 

Достонбек ХОЛМАТОВ,

“Қува ҳаёти” мухбири.