Бош саҳифа > Жамият > МИБ хабар қилади:15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

МИБ хабар қилади:15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

 

Жорий йилнинг 27 февраль куни Маъмурий ишлар бўйича Қувасой шаҳар суди томонидан фуқаро О.Ҳусановга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 02.08.2017 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, вақтинча ишсиз, Қува тумани Новкент қишлоғида яшовчи О.Ҳусановдан  Қува тумани, Тепалик қишлоғида яшовчи Д.Ҳусанова фойдасига топган барча даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор суд қарорини бажармасдан, ихтиёрий равишда алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида 01.02.2019 йил ҳолатига 6 412 000 сўм қарздорлик юзага келган.

Суд жараёнида қарздор О.Ҳусановга нисбатан Ўзбекистон Рес- публикаси МЖтКнинг 74-моддаси 1-қисми билан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Музаффар МАТМУСАЕВ,

МИБ Қува туман бўлими инспектори.