Бош саҳифа > Эътироф > Халқаро танлов ғолиблари

Халқаро танлов ғолиблари

Туманимизда фаолият юритаётган 13-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари кўплаб халқаро ва республика кўрик-танловларида фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг январь ойида Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Салют талантов” халқаро кўрик-танлов фестивалида мактабнинг фортепиано йўналиши бўйича 7-синф ўқувчиси Зебинисо Юнусова фахрли 2-ўринни, тасвирий санъат йўналиши бўйича 1-синф ўқувчиси Абдулазиз Ғуломов фахрли 1-ўринни эгаллаб қайтдилар.

Абдулазиз бу танловда 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган 9-Халқаро танлов фестивали “Палитра мира” супер финалига таклифномани қўлга киритди. Унинг бу ютуғидан мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ҳамда ота-оналар ғоят мамнун бўлдилар.