Бош саҳифа > Жамият > Ўзингизни севинг, аёллар

Ўзингизни севинг, аёллар

Одамзот дунёдаги энг олий, онгли мавжудот саналади. У ўзининг ақлу тафаккури билан не-не мўъжизаларни яратмайди дейсиз?

Оллоҳ томонидан одам боласига кўриш, эшитиш, фикрлаш каби илоҳий неъматлар берилган. Бироқ ана шу юксак ақл эгаси ҳам баъзан хато қилади, боши берк кўчага кириб қолади, адашади. Бу борада оила ва аёл мавзусида суҳбат қурсак, айтмоқчи бўлган фикримиз янада ойдинлашади.

Аёл яратувчи. Унга она бўлишдек гўзал бахт ато қилинган. Шу туфайли аёл ҳамиша эъзозда, эҳтиромда.

Афсуски, баъзан ана шу гўзал ҳилқат туфайли кейинги пайтларда оилавий можаролар, хатто, ажрим ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Қува педагогика ва иқтисодиёт коллежида таниқли писихолог Дилфуза Ғаниева томонидан семинар-тренинг ташкил этилди. Унда тумандаги мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, фаол аёллар ҳамда пойтахт ва вилоятимиздан келган меҳмонлар иштирок этдилар.

Иштирокчиларга маърузачи томонидан ижтимиой-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, тиббий маданиятни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оилаларда шахслараро муносабатларни йўлга қўйиш ва замонавий оилани шакллантириш мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, руҳшунос Дилфуза Ғаниева фарзанд тарбиясидаги муҳим жиҳатлар, ота-оналарнинг шахсий ибрати, кечиримлилик, ўзаро меҳр бериш, сабр-тоқат ҳар бир инсоннинг етук шахс бўлиб камол топишида ғоят муҳим эканлигини таъкидлади. У ўз фикрларини ҳаётий мисолар, статистик маълумотлар асосида ёрқин ифодалаб берди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад оилавий ажримларнинг олдини олиш, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш, ёшлар ўртасидаги турли ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш ва ҳар бир оилада соғлом муҳитни шакллантиришдан иборат эди