Бош саҳифа > Жамият > МИБ хабар қилади: таълим муассасаларидаги ўғирликлар

МИБ хабар қилади: таълим муассасаларидаги ўғирликлар

Қонун ҳамма учун баробар. Шундай экан, давлатимиз томонидан жорий этилаётган қонун, қарор, фармон ва фармойишлар ижроси учун барчамиз бирдек масъулдирмиз.

Яқинда Қува тумани, Ўзбек маҳалласи, Ўзбек кўчасида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим муассасасида қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Гап шундаки, хўжалик мудири К.М. муассаса биносида электр ҳисоблагич ускунасини ўрнатмасдан тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Иккинчи бир ҳолат:

Тумандаги “Гулистон” қишлоғида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби директори Х.П. мактаб биносига носоз электр ҳисоблагич ускунаси ўрнаттириб қўйганлиги ва бир неча ойлардан буён давлат электр энергиясидан ҳисобсиз фойдаланиб келаётганлиги фош этилди.

Натижада, қонунбузарлар 1,4 миллион ҳамда 12,8 миллион сўм миқдордаги давлатга етказилган зарарни тўлаб беришларига тўғри келди.