Бош саҳифа > Маънавият ва маърифат > Ўзликни англаш ўтмишни билишдан бошланади

Ўзликни англаш ўтмишни билишдан бошланади

Ушбу тадбирда мактаб ўқитувчилари, ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва меҳмонлар иштирок этдилар.

Кеча аввалида иштирокчиларга Ҳўжа-Ҳасан қишлоғи тарихи ҳақида мактабнинг миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчилари томонидан маълумот берилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан шоира Зуҳра Алиева қаламига мансуб шеърлар ёд ўқилиб, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Мактабнинг ижодкор ёшлари, шунингдек, Надимий номли тўгарак аъзолари ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқиб, кўпчиликка хуш кайфият улашдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан шоирага мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар. Устоз ўзининг чиройли фикрлари ва маслаҳатлари билан ёш ижодкорлар қалбида илиқлик уйғотди.

Тадбирда қувалик шоир, олим ва хаттот Турсунали Қаландар ҳожи ўғли Надимий ҳаёти ва ижоди ҳақида у кишининг набираси, шоира Зуҳра Алиева алоҳида тўхталиб, қатнашчиларга тарихий маълумотлар берди.

Ўз навбатида, Надимийнинг бир муддат Ҳўжа-Ҳасан қишлоғида яшаб, ижод қилганлиги иштирокчиларда фахр-ифтихор туйғусини уйғотди.

Якунда тадбирни ташкиллашда алоҳида жонбозлик кўрсатган ўқитувчилар ҳамда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчилар «Қува ҳаёти» газетасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундай ижодий учрашувлар ёш авлоднинг ўзига бўлган ишончини оширишда, ҳаётда ўз ўрнини топишда жуда катта ёрдам беришига ишонамиз.

Шунингдек, бу каби тадбирлар тумандаги 61-, 21-умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди.

Жанонхон Абдураззоқова,

24-мактаб директор ўринбосари.