Бош саҳифа > Эътироф > Ҳарбий қисмдаги энг яхши етакчи

Ҳарбий қисмдаги энг яхши етакчи

Ўзбекистон  ёшлар иттифоқининг “Ҳарбий қисмлардаги энг яхши бошланғич ташкилоти” кўрик-танлови республика босқичи ғолиби аниқланди.

Қува туманидаги ҳарбий қисм взвод командирининг мафкуравий ва тарбиявий ишлар бўйича  ўринбосари, бошланғич ташкилот етакчиси, капитан Зиёдилло Тиллаходжаев 1-ўринга лойиқ топилиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Зиёдулла 2013 йилда  Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини тамомлагач, Фарғона вилоятида иш бошлади. Шу кунга қадар  ҳарбий қисмларда фаолият юритиб, ўз куч ва билимини Ватан тинчлиги ва ривожи йўлида сафарбар этиб келмоқда.

Ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқатни янада кучайтириш, касбига бўлган масъулиятни оширишга  қаратилган маданий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиб,  миллий армиямизнинг шон-шавкати ва куч-қудратини,  жанговар салоҳиятини юксалтириш мақсадида  олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилмоқда.