Бош саҳифа > Туман янгиликлари > Қуванинг миришкор фермери

Қуванинг миришкор фермери

Қува туманидаги “Боистон ота” фермер хўжалиги раҳбари Абдулатиф Исахонов миришкор фермерлар сирасига киради. Шу боис хўжаликда пахта ва ғаллачилик билан бирга чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари ҳам жадал ривожланяпти. Айни пайтда фермер хўжалиги тасарруфида хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари фаолияти йўлга қўйилаётгани ҳам унинг эртанги истиқболидан далолатдир.

Ҳудуддаги 5-отряд аъзолари ёрдамида 17,5 гектар ерда парваришланган “С-8290” навли пахта ҳосилини қисқа фурсатда йиғиб олиб, қабул пунктларига 58 тонна ўрнига 60 тоннадан зиёд сифатли саноат хом ашёси етказиб берилди,-дейди фермер А. Исахонов. – Биринчи теримнинг ўзида ҳар гектар ердан олинган ҳосил салмоғи 33 центнердан зиёдни ташкил этди. Аъзоларга 60 миллион сўмга яқин терим пули тарқатилди. Ҳосилдорликни 40 центнердан оширишни режалаштирганмиз.