Бош саҳифа > Туман янгиликлари > “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл иштирок этди

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичида 30 нафар тадбиркор аёл иштирок этди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қува туман босқичи ўтказилди.

Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, изланувчан, серғайрат тадбиркор ва фермер аёлларни рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда 30 нафарга яқин тадбиркор ва фермер аёлар иштирок этди.

– Кўп йиллардан бери хунармандчилик билан шуғулланиб келаман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси, “Қақир” МФЙда яшовчи Барнохон Султонова. – Ҳозирда корхонамизда 8 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга ички бозорларимизда талаб катта. Тўғрисини айтсам, “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида биринчи марта иштирок этаётганим йўқ. Ўтган йил ҳам ушбу танловда қатнашганман. Лекин бу галги танлов аввалгиларидан бутунлай бошқача тарзда кўтарингки рухда ўтди. Айниқса, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг фаолиятимни муносиб баҳолагани соҳага бўлган меҳримни янада оширди. Энди билдирилган ишончни оқлаб юртимиз ривожига ўз ҳиссамни қўшаман.

Танловда Барнохон Султоновадан ташқари Муаззам Раимбердиев ва Саодатхон Солиевалар ҳам ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати